Читать онлайн книгу "Маънавий олам мусаввири"

Маънавий олам мусаввири
О?илжон ?офуров


Инсоният тари?и – ?оялар тарихидир. Токи инсон ва жамият мавжуд экан, ?арама-?арши кучлар асосида ?урилган дунёда ёру?лик ва зулмат, эзгулик ва ёвузлик, маърифат ва жа?олат орасида абадий кураш кечади. Бу абадий кураш майдонида ким эзгулик тарафда-ю, ким ёвузлик томонда – абадий жумбок, мангу фалсафа…





Маънавий олам мусаввири



О?илжон ?офуров



Редактор Ибратжон Хатамович Алиев

Иллюстратор Ибратжон Хатамович Алиев

Редактор Венера Ахмедовна Гафурова

Дизайнер обложки Ибратжон Хатамович Алиев

Технический редактор Азиза Гафуржановна Исмаилова

Редактор и бизнес-консультант Фаррух Муроджонович Шарофутдинов

Редактор Боходир Хошимович Каримов

Корректор Муътабар Ахмедовна Гафурова



© О?илжон ?офуров, 2021

© Ибратжон Хатамович Алиев, иллюстрации, 2021

© Ибратжон Хатамович Алиев, дизайн обложки, 2021



ISBN 978-5-0055-5696-7

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero




МАЪНАВИЙ ОЛАМ МУСАВВИРИ





ГЁТЕ, «ФАУСТ» ВА ЭРКИН ВО?ИДОВ


Эркин Во?идов – yзининг сирли-со?ир, нафис о?англарга йy?рилган бетакрор шеърияти, драматик асарлари, публицистик ва адабий-тан?идий ма?олалари ?амда жа?он адабиёти маш?ур намояндалари ижодидан ?илган таржималари билан yзбек адабиёти хазинасига улкан ?исса ?yшган йирик сyз санъаткоридир. Айни?са, Ватан, жонажон Ўзбекистон, Исти?лол ?а?ида битилган шеърий асарларида юртга фидойи шоир ?албида сyнгсиз фахр, ифтихор туй?улари жилоланиб туради.

Шуни ало?ида эътироф этиш керакки, ?адимги Юнонистонда Аристофан комедияларини, французлар «Тартюф», «Дон Жуан», «Мизантроп» (Мольер), руслар «Ревизор» (Н.В.Гоголь) комедияларини са?налаштириб, ?анчалар севиб томоша ?илса, хал?имиз «Олтин девор» комедиясини шунчалик маро? билан томоша ?илади. Хусусан, ушбу ?увно? комедия жа?оннинг ?атор тилларига таржима ?илиниб, театрларда са?налаштирилди, yзбек драматургияси нуфузини оламга ёйди.

Беназир шоир Эркин Во?идовнинг таржимонлик фаолияти ?ам унинг ижодида катта салмо??а эга. У Йо?анн Вольфганг Гёте, Расул ?амзатов, Сергей Есенин, Михаил Светлов ва Александр Блок сингари кyплаб маш?ур жа?он шоирларининг нодир шеърий асарларини yзбек тилига юксак ма?орат билан таржима ?илди. Жумладан, улу? немис шоири Й.В.Гёте ?аламига мансуб «Фауст» асари таржимаси адабиётимизда ва маданий ?аётимизда улкан во?еа бyлди.

Йо?анн Вольфганг Гёте (1749—1832) – улу? немис ёзувчиси, да?о шоир, етук драматург, файласуф, адабиётшунос ва давлат арбобидир. У, шунингдек, ?у?у?шунос, табиатшунос, шар?шунос ва мусаввир сифатида теран заковат, ?омусий билим со?ибидир. У жа?он адабиёти хазинасини «Фауст», «Ёш Вертернинг изтироблари», «?арбу Шар? девони», «?амроз диллар» каби умрбо?ий асарлар билан бойитган улу? сиймодир. Хусусан, «Фауст» трагедияси жа?он адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири саналади.

«Фауст» – мутолааси ?албимни тyл?инлантирган энг севимли асарларимдан биридир. ?ачонки, такрор-такрор мутолаа ?илар эканман, ушбу ?айратомуз асар бот-бот ?аёт муаммолари, одам ва олам тy?рисида, хил?ат ва абадият ?а?ида чу?ур мушо?ада ?аърига чорлайверади; унинг а?л бовар ?илмас теранликларида инсон хаёлини мудом банд ?илиб келган азалий ва абадий саволларга жавоб излайман; борли?нинг тилсимот каби сиру асрорларидан во?иф бyлмо? истайман. Зеро, дунё китобхонлари тафаккурини ?амон ларзага келтираётган «Фауст» фожиасида яхшилик ва ёвузлик каби икки мангу ?арама-?арши куч курашади.

Инсон ?аётининг маъноси, умрнинг вазифаси нимадан иборат? Табиат ва коинотнинг ?удратли кучларини инсон иродасига бyйсундириш, унинг ?онунларини синчков yрганиш ва тилсимли олам сир-асрорларини инсоният фойдасига хизмат ?илдириш доимий орзуси бyлган уч?ур тафаккур со?иби шу муаммо устида узо? бош ?отирди. Бинобарин, Гёте буюк ?а?рамон Фауст тимсолида файласуф Гётенинг ?албидаги эзгу ва порло? орзу-умидлар рyёбга чи?ди.

Бу кy?на дунё, бу сирли очун мо?иятини чу?ур англаб етмо? ма?садида теран заковат со?иби Й.В.Гёте немис хал? о?заки ижодида кенг тар?алган а?лли инсон Доктор Фауст ва шайтон Мефистофель ?а?идаги ривоятлардаги афсонавий образларга ижодий ёндошган ?олда бадиий фантазия ва чу?ур билимига таяниб, улу?вор «Фауст» асарини дунёга келтирди. Да?о адиб шо? асарини яратиш учун салкам олтмиш йил за?мат-маша??ат чекди! Кyзланган ?оя ва ма?садини рyёбга чи?ариш учун Гёте шо? асарида ?адимги ?инд, Миср, Рим ва Юнон мифологияларига ижодий ёндошди. Да?о ижодкорнинг зукко ниго?идан ?атто Шимол хал?лари тасаввурлари, афсоналардаги мар?умлар ру?и билан гаплаша оладиган са??ор (се?ргар) Георг Сабелликус, Товит («Таврот») ?а?идаги я?удий афсонаси-ю, Одам Ато ва Лилит ?а?идаги коббалистик афсона ?ам четда ?олмади.

Коббалистик афсонада ёзилишича, Лилит Одам Атонинг Момо ?аводан олдинги хотини бyлган экан. Эмишки, Лилит Одам Атодан дунёга келган фарзандларини битта ?yймай yлдирган ва шу сабабдан ?айдалган экан…

Бироз чекиниш ?илиб айтиш жоизки, Доктор Фауст ва Мефистофель ?а?идаги ривоят ва афсоналарнинг туб замини немис хал? о?заки ижоди билан бо?ли?. Шу баробар, Европа хал?лари орасида ?ам донишманд ва адолатпарвар, ?ар ишда омилкор Доктор Фауст ?а?идаги маш?ур ривоятлар са?ланган. XVI асрда яшаб yтган маш?ур инглиз драматурги Кристофер Марло 1588—1589 йилларда яратган «Доктор Фаустнинг фожиавий ?аёти ва вафоти тарихи» номли фожиасига немисча Фауст ?а?идаги хал? китоби асос бyлган. Шунингдек, Фауст ?а?идаги афсонадан ижодий фойдаланган немис маърифатпарвар ёзувчиси, драматург Фридрих Клингер 1791 йилда yзининг «Фауст ?аёти, аъмоли ва жа?аннамга ?улаши» номли романини яратди. Мазкур роман Ма?кам Ма?мудов ва Абдунаби Абдул?одировлар томонидан yзбек тилига таржима ?илиниб, «Жа?он адабиёти» журнали 2014 йил сонлари са?ифаларида эълон ?илинган. Кристофер Марло трагедияси ва Фридрих Клингер романидан фар?ли равишда, Гёте ижод этган «Фауст» фожиасида Фауст образи умуминсоний ма?омга кyтарилади.

«Фауст”да икки ?арама-?арши куч – эзгулик ва ёвузлик курашади. Зеро, энг сирли тилсимот бyлган инсон ?алби, ботинида ?ам икки куч – яхшилик ва ёмонлик yзаро курашади. Асар ?а?рамони Доктор Фауст илм-фан ва а?л-идрок ёрдамида борли?, табиат сир-асрорларини тушуниш учун интилади; чин инсоний ?узур-?аловат, ру?ий-маънавий ?аноатни илму ижодда, бунёдкорона ме?натда кyради. ?аёт ва тара??иёт душмани шайтон Мефистофелнинг асл ма?сади эса инсон ботинидаги ижобий куч – яхшиликни ма?в этиб, ёмон ва ?ин?ир йyлларга буриб юбориш. Арши аълода иблис Мефистофель Тангри билан Фауст тy?рисида мунозарага киришади. Мефистофель фикрича, абадул-абад азоб-у?убатда яшашга ма?кум этилган инсон коиноти азимда ожиз бир нарса. Зеро, иблис коинот ва табиат сир-асрорларини илм-фан ва а?л-идрок кучи билан билиб олишга интилаётган Фаустга шуб?а назари билан ?арайди. Су?бат чо?ида агар Тангри ваколат берса, ундан инсонни тортиб олажагини, уни бир йyлга солажагини айтади. Фаустни нафс бандасига айлантириб, ?ин?ир йyлларга бошлай олишини комил ишонч билан айтади. Инсонга а?л-заковат ато этганини нотy?ри йyл ?исоблаб, Тангрига таъна ?илади:

«Инсон – коинотда кичкина Худо,
Шундай яралган у азал ибтидо».

    (Й.В.Гёте, «Фауст». «Янги асар авлоди», Тошкент – 2015. 17 бет.)
Тангри эса, yз ?арашида мутла?о ?а?: инсон го?ида адашиб-уло?иб, азоб-у?убатда яшаса ?ам, алал-о?ибат, тинимсиз изланиш ва ?идиришлар натижасида кyзланган камолот чy??иси томон дадил интилаверади. Тангри жавобан, инсон тирик экан, Мефистофель уни синаб кyришини, изланиш бор ерда адашиш ?ам борлигини айтади. Шайтоннинг нияти ?ам маълум: у Фаустни нурли йyлдан чал?итиб, ?ин?ир йyлларга етакламо?чи; нафсини ?yз?аб, гуно? ишларга ?ар? ?илмо?чи.

Шундай ?илиб, Тангри инсонни Мефистофель ихтиёрига топширди: ?ани, ?ар ?анча тубанлик бyлса, бошласин, инсон унга ?анчалик эргашар экан! Лекин Мефистофель Тангри билан гаровда ба?сни сyзсиз бой бермадимикин?

«Сен гаровни сyзсиз бой бердинг, аён,
Зулматдан йyл топиб чи?олур инсон.
Унга чиро? бyлур мен берган идрок».

    (Ўша нашр, 19 са?ифа.)
Лекин Мефистофелнинг yзига мутло? ишончи комил: у одамзодни таслим этиб, тупро??а ?ориштириб, барбод ?илмо?чи. Тангри шайтонга шундай жавоб беради:

«Инсон табиати уй?уга мойил,
Сен унга ?ут?у сол, туртиб тур доим.
Атрофида айлан, ?yз?ат эрта-кеч,
?ар замон бедор тут, ором берма ?еч».

    (Ўша са?ифа)
Ало?а, иблис Мефистофелга илм-маърифат ва комиллик рамзи, энг пок ру? ?исобланган авлиё-ру?оний Фаустни йyлдан уриш, чал?итиш ?а?и берилади…

Хуллас, шайтон Фауст билан ?ам гаров yйнайди. Гаров шартига кyра, агар Фауст дунёдаги нафсоний лаззатлардан ?аноатланса, шайтон ?олиб чи??ан ?исобланади ва инсон унга yз жонини беришга рози:

«Майли, ?yлни бер!
Агар мен бир онни улу?лар бyлсам,
«Тyхта, эй сония!» – деб айтсам агар,
Сенинг тут?унингман майли yша дам,
Сен сайёд бyлурсан – овга муяссар.
Ихтиёр сеники бyлур у кунда,
Менинг ихтиёрим – ?укмингни кутмо?.
Тyхтасин умримнинг соати шунда,
Мен учун чалинсин сyнгги ?yн?иро?».

    (69 бет.)
Эзгулик ва ёвузлик, адолат ва ?або?ат кураши зyр ма?орат билан тасвирланган «Фауст» фожиаси – том маънодаги инсон фалсафасидир. Асарда гавдаланган турли-туман тимсоллар Гётенинг ?оявий ма?садидан келиб чи?иб, маълум маънода фалсафий юк ташийди. Асарнинг иккинчи фаслида олам яралиши хусусида ?адимги юнон файласуфлари Анаксагор ва Фалес yзаро ?из?ин ба?с-мунозарага киришади. Анаксагор: «Ўт, вул?ондан бyлди то? бунёд», – деб yз ?арашларини илгари сурса, Фалес: «Сувдан келиб чи?ади ?аёт», – дея, yз ?арашларида собит туради. Мо?иятан олиб ?арасак, бу икки файласуф орасидаги ба?с-мунозара воситасида нептунизм тарафдори бyлган файласуф Гёте бу борада yзининг олам яралиши хусусидаги геологик ?арашларини ифода этади…








Асар ?а?ида фикр-муло?азаларимизни давом эттирсак, Фауст – эзгулик, тара??иёт, адолат курашчиси сифатида бyй кyрсатса, Мефистофель, аксинча, нурли ?аёт душмани, тара??иёт кушандаси сифатида бор бyй-басти билан намоён бyлади. Фауст – бутун мавжудиятида ?аётсеварлик, табиатга, тирикликка поёнсиз му?аббат ?ислари жyш ураётган хил?ат; Мефистофель – башарий тамаддун ёви, зулм-залолат тимсолидир.

«Ул инсон бахтликим, бу зулмат аро
?идоят йyлини излар дамо-дам.
Аён нарсалардан фойда йy? асло,
Сирлар дунёсига интилар одам»,

— дейди Фауст шогирди Вагнер билан су?бат асноси. (Йо?анн Вольфганг Гёте. «Фауст». «Янги аср авлоди», Тошкент – 2015, 48-бет.) Модомики, Фауст бутун борли?и билан тара??иёт сари, сирлар дунёси сари интилади; ?аёт куйчиси Фауст ?албидаги эзгу инсоний туй?улар сар?ад билмас орзулар билан ?амо?анг:

«Не учун, не учун йy? менда ?анот?
?уёшнинг кетидан ?увлашиб учсам,
Алвон шуълаларга чyмиб борли?им,
Юксак то?лар узра этсаму парвоз,
?ам соф ирмо?ларга бyлолсам ?амроз,
?ис этсам ?уш каби бахтиёрлигим».

    (Ўша нашр, yша са?ифа.)
Равшан англашилиб турганидек, ?аётсеварлик, эзгулик, жумла олам тартиботига ме?р-му?аббат туй?улари доктор Фаустнинг ?алб ме?варидир. Вагнернинг ?ам устози каби орзулари мyл. Лекин унинг ?аваслари бош?а, yзгача. Унинг дилини на yрмон, на кyл банд этади; ?уш бyлиб учмо? ?ам муроди эмас.

«Кyнглим тилагидир хаёл парвози,
Юрагим дардига китобдир мал?ам.
Китоб yйларимнинг ёл?из ?амрози,
Унга ошинодир кечаларим ?ам.
?увончдан осмонда учарман агар
?yлга тушиб ?олса нодир бир асар».

Англашиладики, Вагнер тимсолида Гётенинг бой ру?ий-маънавий олами бyй кyрсатади. Китобга буюк му?аббат, мутолаага ташналик – эзгу фазилат.

Мефистофель, аксинча, нурли ?аёт кушандаси, тамаддун ёви сифатида доктор Фауст билан илк тy?нашув жараёнида yзининг инкор ру?и эканлигини тал?ин этади:

«Мен инкор ру?иман, инкор ?илишни
Касб ?илиб олганман – коинот абас,
Тангри не яратмиш бари керакмас,
Барини йy?отмо? истагим-сyзим
Хуллас, сиз ёмонлик дея атаган —
Бузиш беомонлик дея атаган
Куч – менинг yзим».

    (Ўша китоб, 57-бет.)
Шу тари?а Мефистофель Фаустни йyлдан оздириш, ?албига эга чи?иш ма?садида турли йyлларга бошлаб боради. Дастлаб Лейпцигдаги Ауэрбах ертyласига бошлаб киради ва у ерда кайф-сафо билан маш?ул бyлган Фрош, Брандер, Зибель ?амда Альтмайер каби улфатлар кyз yнгида ?аройиб на?ма-жодулар кyрсатади. Сyнгра икковлашиб «Алвастининг ошхонаси”га ташриф буюришади; у ерда алвасти кампир косага шароб ?уйиб, Фаустга тут?азади. Мефистофелнинг асл ма?сади – Фауст ?албини севги-му?аббатга тyлдирмо?. Фауст шайтоннинг афсуни билан нав?ирон йигитга айланиб, кyзига «Еленадек со?иби жамол» бyлиб кyринган Маргарита (Гретхен) исмли хал? орасидан чи??ан содда ?изга оши?у шайдо бyлиб ?олади. Фауст билан учрашган Маргарита ?ам оромини тамом йy?отади. Бир-бирига кyнгил бо?лаган оши?-маъшу?лар ва?ти-ва?ти билан учрашиб, ?yл ушлашиб бо?да сайр ?илиб юришади; севги-му?аббат мавзусида узо? су?батлар ?уришади. Кун келиб ораларида фарзанд дунёга келади. Лекин ?а?ри ?атти?, мутаассиб ру?онийлар жазосидан ?yр??ан боё?иш Маргарита боласини сувга чyкдириб юборади. О?ибат, машъум сирдан во?иф бyлган черков ходимлари шyрлик Маргаритани кишанбанд этиб, зиндонга ташлайдилар. Изтироблар оташида ?овурилаётган Фауст Гретхенни зиндондан халос ?илиш ма?садида тун ма?али Мефистофель ?амро?лигида ?ора тулпорларда ?ибсхона томон елиб боришади. Биро? аёлни ?ут?ариш йyлидаги саъй-?аракатлар зое кетади, чунки кучли ру?ий изтироблар юрагини пора-пора ?илган шyрлик аёл а?лидан озиб ?олганди. ?олбуки, Маргарита ким кyзига кyринса, жаллод деб yйлаб, талвасага тушади. Фаустни ?ам ?атл ?илгани келган жаллод деб yйлаб, ёнидан ?айдайди. Фауст эса, зyр бериб yзини танитишга, англатишга уринади. Шунда ?ам Маргарита yз ма?бубини таниб-таниёлмайди. Фа?ат чу?ур ?ам-анду?га ботиб, нола чекади:

«Мен yлдириб ?yйдим онамни,
Сувга отдим ту??ан боламни.
У фарзандинг эди сенинг ?ам,
У келтирди толе эмас, ?ам».

    (193 бет.)
Надоматлар бyлсинким, yз оши?и васлига етиш ниятида телбавор ?аракатлар ?илиб, волидасини уй?у дори бериб ?алок этган, yзи ту??ан фарзандини сувга уло?тириб нобуд ?илган му?аббат асираси, шyрлик Маргарита энди та?дир ?аршисида энг шаф?атсиз жазоларга муста?и?. Ало?а, ?исматидаги кyргуликларни содда юраги кyтара олмаган Маргарита фожиали тарзда ?алок бyлади. Бу жудоликдан ру?ан ?атти? изтироб чеккан Фауст ?ам-аламлар оташида ?овурила бошлайди. Мана, у ро?атбахш о?шом чо?ида гул-гиё?лар очилган бир далада ётибди. Вужуди ?ор?ин, кyзлари мудро?, лекин юраги нотинч. Атрофида кичкина ру?лар ?yши? айтмо?да; майин сабо эсган паллада Ариэль Сабо арфаси (Эоль арфаси) нинг о?анги остида куйламо?да:

«Сиз унинг бошида бyлинг парвона,
Ме?ру шаф?атингиз кyргузиб яна —
Хаста бу жонига берингиз ором.
Виждон азобидан юрак ба?ри хун,
Мал?ам бyлсин унга бул осуда шом».

Чин, ру?ияти абгор бyлган Фауст энди ором олиши, чарчо? вужуди тyйиб тин олиши керак. Сyнгсиз ?ай?улардан жони фори? бyлиб, нурли дунёга ?айтиши керак. Унинг азал ?исмати шу…

«Кyксини тyлдириб яна зиёга,
?айтарингиз уни ёру? дунёга».

    (202 са?ифа.)
Ру?лар ?ам жyр бyлиб, янги кун янги орзулар ?адя этишини астойдил тилаб, инсон теграсида ?аётбахш ?yши? куйлади… Ру?афзо майин сабо эсган паллада тиниб ором олган инсон ?аёт ?аршисига яна шодон пешвоз чи?ди. Кyксида яна ёни? истаклар уй?онди, орзулар кyкида парвоз ?илмо? иштиё?и бутун мавжудиятини ?амраб олди; тозарган юрак ?аёт чy??исига интила бошлади. Биро? шайтон ва инсон yртасидаги ба?с-мунозара ?али давом этарди…

Гаров бойлашган ?амро?лар энди император саройидаги му?ташам кошоналарда уюштирилган дабдабали базму жамшидларда иштирок этишади, лекин ру?и фаолият ва ?айно? ижодга мойил Фауст бундаги лаззатлардан кyнглида заррача ?аноат ?исси туймайди. Ўйлай-yйлай, энсаси ?отган Мефистофель Фаустнинг ?албини гyзаллик билан мафтун ?илиш ма?садида уни ?адимги Юнонистонга сайр эттиради. Фауст у ерда Спарта маликаси, подшо? Менелайнинг ?уснда беназир хотини Еленага оши?у шайдо бyлиб ?олади. У со?ибжамол аёлнинг ?ар ?андай истагини бажо келтиришга ?озиру нозир…

«Менга бу поёнсиз мамлакатингда
Бирга ?оким бyлиш ?у?у?ини бер.
Бyлай сенга соди? хизматкор, ?улинг,
Асиринг, ?yри?чинг… не десанг, бyлай».

    (398 бет.)
Чин, бешаф?ат та?дир Еленани эркаклар ?албининг офати ?илиб яратди…

«О бешаф?ат та?дир, не учун мени
Эркаклар ?албининг офати ?илиб,
Бошларига бало ?илиб яратдинг?
Неча ба?одирлар, Тангри, иблислар
Беомон жанг ?илиб бир-бири билан,
Бир-бирини алдаб, сyйиб, банд этиб,
Бир-биридан мени олиб ?очдилар».

    (394 бет.)
Юнон афсоналарида ёзилишича, Троя ша?зодаси Парис садо?атли дyсти Эней билан Спарта подшо?и Менелайнинг саройига ме?мон бyлиб келади. Шо? Менелай азиз ме?монларни ба?оят иззат-икром ва очи? че?ра билан кутиб олади. Саройда ?ашаматли зиёфатлар, тантанали базмлар уюштиради. Зиёфат пайтида Парис Еленанинг ило?ий ?уснига ма?лиё бyлиб ?олади. Келишган ?адди-?оматига эгнидаги ?ашаматли Шар? либослари янада кyрк ба?ишлаган Парис ?ам Еленани мафтун этади. Шу кунларда Менелай шошилинч равишда Крит оролига жyнаб кетади. Та?дир ту?фа этган имкониятдан фойдаланган Парис Афродита ёрдамида ширин-шакар сyзлар билан Еленани авраб, кемасига хуфиёна олиб чи?ади; ме?мондyст Менелайнинг гyзал хотинини, бутун хазинасини Трояга y?ирлаб олиб кетади. Парисга мафтун бyлган Елена ?адрдон Спарта диёрини ?ам, эри ва ?изи ?ермионани ?ам унутиб юборади…

Мусибатдан ого? этилган Менелай дар?ол Спартага ?айтиб келади. Париснинг кyрнамаклиги ва Еленанинг хиёнатидан дар?азаб бyлиб, азоб-у?убат чекади. Юрагида дам сайин инти?ом олови гуркирайди. Зудлик билан о?аси Агамемнон ?узурига боради ва ?андай инти?ом олиш хусусида масла?ат сyрайди. Инти?о, бутун Юнон yлкасидаги подшо?лар машварат ?уриб, жабрдийда шо?нинг акаси, Микен подшо?и Агамемнонни бош саркарда тайинлаб, сафарга шай ?илинган кемаларда Троя устига бостириб борадилар. Шу тари?а, Еленанинг Парис томонидан y?ирланиши бевосита Троя му?орабасига сабаб бyлади…

Аввалги муло?азаларимизни давом эттириб айтсак, Фауст билан Еленадан Эвфорион исмли фарзанд дунёга келади. Лекин асов табиатли Эвфорион yзини эрта ?алок этади. Модомики, йигитчанинг бебок юраги, жиловланмаган истаклари баландларга учиб, кyкни ?учишни истайди; у то?-yрмонлар кезишни, довонлар ошишни ?авас ?илади, бебош хаёллар измида ?оядан-?ояга сакраб, аста ю?орига кyтарилади. Мана, унинг ?аршисида беором денгиз, кyрк очиб турган Пелопс юрти…

Пировардида, нав?ирон ?алби шараф томон, шон томон ол?а интилишни истаган Эвфорион :

«Ким шонли бурчин
Билиб ?ар замон,
Она юрт учун
Фидо ?илса жон,
Ким элга яраб,
Жангга ?илса жа?д.
Уники шараф
Уникидир бахт», – дея ?оядан yзини пастга отади.

    (417 бет.)
«Кийими уни бир ла?за ?авода тутиб туради. Боши устида нур кyринади. Унинг ортида шуълали из ?олади… Гyзал йигит ота-онасининг оё?ларига йи?илади. Унинг юзида таниш белгилар бор…»



    (419 бет.)

Эвфорион до?ида ба?ри ?он ютган «Еленанинг кийимлари булутга айланиб Фаустни yрайди ва баландга кyтариб олиб кетади».



    (421 бет)

Охир-о?ибат, афсонавий Елена ?ам кyздан ?ойиб бyлади. Асар ру?идан келиб чи??анда, доктор Фауст билан антик дунёнинг гyзаллик тимсоли сифатида гавдаланган со?ибжамол Елена yртасидаги му?аббат замон ва макон ну?таи назаридан рамзий маъно касб этади. Бинобарин, мазкур хаёлий иш?-му?аббат ?иссаси файласуф Гётенинг ?оявий ма?садларини амалга оширишга бyйсундирилган. Жумладан, таржима асар юзасидан ?айд этилган «Изо?лар”да шундай жумлалар мавжуд: «… айрим тад?и?отчилар Фауст билан Еленанинг y?ли Эвфорион сиймосида Гёте yз замондоши Байронни ва унинг фожиали ?алокатини тасвирлаган дейдилар…»



    (530 бет.)








Дар?а?и?ат, ?айратлар силсиласи пойдеворига ?урилган, бир-бирини инкор ?илувчи кучлар кураши тенгсиз заковат кучи билан акс эттирилган «Фауст» фожиаси инсониятнинг беба?о маънавий бойлиги, битмас-туганмас тафаккур було?и, жа?он адабиётининг асл дурдонасидир. Асарда yз хал?ини маърифатли ?илиш, илм-маърифат кучи билан одамзод учун эзгулик ахтариш, узлуксиз ?аракат, бунёдкорликни ?аётий шиори деб билган буюк олим, ижодкор инсон ва ёру?лик тимсоли бyлиб гавдаланган Фауст yзига ?арши турган улкан инкор этувчи куч – иблис Мефистофель билан ба?с-мунозарада ?олиб чи?ади. Фаустни йyлдан уриб, олижаноб интилишларидан чал?итиб, ?албидан озодлик, яратувчанлик туй?уларини батамом сидириб ташлаб, нафсоний лаззатлар ?улига айлантиришни ма?сад ?илган иблис Мефистофель бу курашда ма?луб бyлади. Лекин ?а?и?атки, шайтон инсонни ?аразли ма?сад йyлида дам зулмат ?yйнига тортди, залолат ва сафолат кyчаларига етаклаб кирди, го?о гуно? ишларга ундаб, а?л-идрок кyзини беркитмо?чи бyлди. Лекин шайтон юраги соф, покдомон Фаустнинг ?албини забт этолмади. Мукаррам инсон Тангри ато этган а?л-идрок чиро?и билан зулматдан йyл топиб чи?ди. Модомики, иблис Мефистофель Арши аълода, Тангри билан ба?с-мунозарада гаровни аввалдан сyзсиз бой берган эди. Зеро, «Сен гаровни сyзсиз бой бердинг, аён» деганида, Тангри инсонга ато этилган а?л-идрок ?удратини назарда тутганди.

Изланиш, фикрлаш, кураш ва адашишлар йyлида маънавий олами ?арор топган Фауст а?лий камолотга эришади. У ?аётининг олий ла?заларида шу ?а?и?атга тушуниб етдики, севги ва гyзаллик yткинчи нарса, инсоннинг дунёга келишдан ва яшашдан ма?сади эса yз хал?ига, ватанига ?алол ме?нат ?илишдир. Инсон ?аётининг маъноси yйин-кулгу, кайф-сафо, ?ою-?авас эмас. ?албида жyш урган улу?вор туй?улардан ру?ияти юксалган Фауст ?айрат-шижоат отига миниб, денгиз чеккасида ажойиб ша?ар бунёд ?илишга астойил енг шимаради; бу ишга атрофидаги ме?натсевар инсонларни сафарбар этади.

«Менинг ниятимдир эзгу му?аддас.
Миллион одамларни чорлаб у томон
Бир юрт барпо этай янги, беадад.
Гарчи бунда хатар бyлгай ёнма-ён
Эллар ?ур ме?натдан топурлар мадад»

    (489 бет.)
Чин, ?аётсевар Фаустнинг бутун хаёли шу эзгу ма?садларга банд: курашчан инсон ?удратидан бу ер замин жаннати бyлур…

Узо? ?аёт йyлини босиб yтган, ?алби мудом юксакларга интилган Фауст ?оят гyзал да?и?аларда yзи ахтарган чу?ур ?а?и?атни, ОЛАМ ?ИКМАТИни тугал англаб етади:

«Ким – эрк, ?аёт деб жанг ?илолса ?ар кун —
Эрку ?аёт учун yша муносиб.
Худди шундай ме?нат, кураш ва ?авас
Банд айласа – ёшу кекса – ?ар кимни,
Шундай кунда кyрсам эдим бир нафас
Озод диёримни, озод хал?имни.
Шунда мен айтардим баралла, шаксиз,
Тyхта эй да?и?а, гyзалсан ?оят!»

    (489 бет.)
?аётининг энг олий ла?засида турганини ?ис этган Фауст одамзоднинг бахт-саодати йyлидаги маша??атли ме?нат самарасидан ?они?иш ?исси туяди ва фоний дунёни тарк этади; унинг жонини фаришталар осмонга олиб чи?иб кетади. Зеро, иблис Мефистофель билан ба?с-мунозара чо?ида хитоб ?илганидек:

«Мен кимман ?ам нечук бyлурман одам,
Агарда одамзод ?илгувчи ?авас —
Орзулар тожига ета билмасам?»

    (73 бет.)
?а?и?атан, буюк ?а?рамон Фауст тимсолида буюк Гёте ?ам орзулар тожига етди – салкам олтмиш йиллик за?мат-маша??атлар, изланишлар поёнига етиб, адиб умрининг мазмунини белгилаб берди. ?аётда Гёте ?олдирган из абадул-абад yчмай ?олажак!

Фауст» – чу?ур драматизм ва психологизмларга тyли?, архитектоникаси ?оят мураккаб асар. Гётедай да?о ижодкорнинг тенгсиз тафаккур кучи бунёд этган мазмунан ва шаклан буюк асарни таржима ?илиш фа?ат айтишга осон. Бу янгли? шо? асарлар мутаржимдан чу?ур билим, кенг ?амровли тафаккур тарзи, улкан сало?ият, сyз бойлиги, ?унт-сабот ва кучли иштиё? талаб этади. Шу маънода мутаржим Эркин Во?идов «Фауст» таржимасига ба?ишлаб ёзган кириш ма?оласида таржимаолди ?алб кечинмаларини шундай изо?лайди: «Мен «Фауст”ни жуда улкан?асрга yхшатаман. Унинг умум ?урилмасидан тортиб, ?ар бир на?шигача абадият учун мукаммал ?илиб яратилган. Ахир Гёте каби улу? ва за?маткаш да?о бу асарни олтмиш йил ёзган! Ўн беш минг мисрага я?ин бу мyъжизани инсоният тарихининг ма?зи дейиш мумкин… Рости, ?аяжонландим. «Фауст”дек ?аср устунларидан yзбек заминида тикланадиган иншоот содда ва жyн бyлиб ?олмайдими, деган андишани ?илдим…» (Ўша нашр, 3-4-бетлар.)

?арангки, «Фауст”дек ?айбатли тафаккур ?асри устунлари ?аршисида андишага борган Э. Во?идов yзининг ?удратли таржимонлик сало?ияти билан yзбек заминида улкан сyз иншооти бунёд эта олди! (Асар русчадан таржима ?илинган) Да?о мутафаккирнинг бадиий тафаккури жозибасини са?лай олди; ички, ботиний оламини, та?айюл кенгликларини очиб беришга муваффа? бyлди; асарнинг полифоник хусусиятини yзбек тилида акс эттира олди. «Фауст» таржимаси муваффа?иятлари калити ?а?ида сyзласак, таржимон эътироф этганидек, «Гётенинг Шар? фалсафасига я?инлиги менинг йyлимниёритиб турди, ру?имга мадад бyлди…» (Ўша китоб, 4-са?ифа.)

Чиндан ?ам, жа?он адабиётининг чу?ур билимдони бyлган Й.В.Гёте Оноре де Бальзак, Виктор-Мари Гюго, Дени Дидро, Франсуа-Мари Аруэ Вольтер, Жорж Гордон Байрон каби жа?оншумул сиймоларнинг дурдона асарларини узлуксиз мутолаа ?илиш баробарида Шар? адабиётига ?ам мурожаат этган. Манбалардан маълумки, Хожа ?офиз девонини мутаржим Жозеф фон ?аммер Бургстал yгирмасида мутолаа этган Гёте фав?улодда кучли таъсир о?ушида ?олади ва ?офиз ор?али бутун Шар??а чексиз му?аббат бо?лайди; у ру? ва ижод манбаи сифатида Жалолиддин Румий, Абул?осим Фирдавсий, Мусли?иддин Саъдий Шерозий, Умар Хайём, Хожа ?офиз Шерозий каби Шар? адабиётининг буюк сиймолари ижодини ?унт билан yрганади. Шу тари?а «?арбу Шар? девони» деб аталмиш бадиий ганжина дунёга келади.

Айтиш жоизки, «Фауст» асарида гавдаланган мифологик образлар – ило?лар, маъбудлар, афсонавий ?а?рамонлар, ?аройиб махлу?от ва мавжудотлар борли?, тара??иёт фалсафасини yзида мужассам этади; мазкур символик образлар фонида башариятнинг асрий муаммолари, чигал зиддиятлари синтезлашиб зу?ур этади. Бу ?а?да таржимон yз «Изо?лар”ида шундай ёзади: «Гёте дунё тара??иётини тyла гавдалантириш ма?садида бyлсакерак, энг ?адимги ?инд (грифлар), Миср (сфинкслар) мифологиясияратган махлу?отлардан сyнг кейинро? тара??ий ?илган Юнон мифологиясига yтади…» (Ўша нашр, 522-бет.)

?адимги юнон мифологиясидан олинган уч ило?а – Аглая, Гегелона ва Ефросина ?аёт гyзаллиги рамзи бyлса, фуриялар, яъни буз?унчи ?асоскор ило?алар – Алекто, Тизифона ва Мегера, худди шунингдек, да?шатли, ёвуз хотинлар – чyло?, ажина хотин Эмпуза, боши аёллар бошига yхшаш ?уш бyлган гарпиялар, жодугар аёл Эрихто ва Ламиялар ёвузлик, ?або?ат тимсолларидир. Афсонавий ?а?рамон Геракл ма?в этган мис ?анотли, одамхyр Стимфалида ?ушлари, тy??из бошли да?шатли Лерней аждарлари ?ам ?аётдаги ёвузлик ва ?або?ат тимсолларидир. Родос тельхинлари эса, илму ижод, яратиш ва бунёдкорлик тимсолидир. Юнон мифологиясидаги денгиз пири Форкиснинг уч ?изи, ?оят бадбашара Форкиадалар ?аётдаги хунуклик, жисман ва маънаван мажру?лик рамзидир. Асарнинг иккинчи ?исм, биринчи фасл, «Ни?об базми”да юнон афсонасининг ?а?рамонларини ча?ирган церемонимейстер ма?омидаги Герольд фурияларни шундай таништиради:

«Бу гyзал ?изларни фуриялар деб,
Балки бирор кимса ?илмайдир гумон.
Аммо сyзлашсангиз я?инро? келиб —
Билурсиз – бу ?урлар илондир, илон».

    (229 бет.)
Ёки айтайлик, буз?унчи, ?асоскор ило?алардан бири Мегера ?аётдаги асл ма?садини шундай ифода этади:

«Кимки бир-бирига дyсту ёр бyлур,
Кимки бир-бирига азиз ме?рибон,
Уларга кун йy?дир мендан ?еч ?ачон,
Асмодей ёнимда мададкор бyлур».

    (230 бет.)
?а, ?аётда а?ил-ино?, бир-бирига азиз, ме?рибон, дyсту ёр бyлган оилаларга буз?унчи Мегералардан кун йy?. Мегераларнинг мададкори ?ам – оилаларга буз?унчилик ва талафот келтирувчи иблис Асмодейдир.

Аглая, Гегелона ва Ефросина эса, мудом ?аёт гyзаллигини куйлайди:

Аглая
?аёт учун шав?,,лаззат,
Ба?ишлагай назокат.
Гегелона
Шав?, лаззат туйганда ?ам
Назокат бyлсин ?амдам.
Ефросина
Ким бу шав?дан миннатдор —
Назокатга бyлур ёр».

    (230 бет.)
Бу каби мисолларни «Фауст» фалсафаси таг?атламларидан исталганча келтириш мумкин.

Назаримда, «Фауст» трагедияси таг?атламларида яна мен англаб-англаёлмаётган яна недир сир-синоат пин?ондай туюлаверади. Асар мо?иятини тyли? англаш учун филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комиловнинг ушбу тал?инига мурожаат этамиз: «Фауст» да И.В.Гётенинг ?усни ра?бати ким томонида – доктор Фаустдами ё Мефистофелдами? Мефистофелни салбий образ деёлмаймиз, худди шунингдек, Фауст «идеал» ?а?рамон эмас. Улар инсон мо?иятининг, вужуднинг, ру?нинг икки бyлаги – бир-биридан ажралмас икки ?исм («?арама-?аршиликлар бирлиги»). Улар бири иккинчисиз яшай олмайди, бир-бирига э?тиёжманд, yзаро бо?ли?ликдаги кучлар…» («Тафаккур карвонлари», «Шар?» НМАК, Тошкент – 2011; 241-са?ифа.)

Бинобарин, ушбу тал?инни шундай англамо? керак: оши? Фауст иблис Мефистофель ?ут?уси билан ма?бубаси Маргарита Гретхеннинг акаси саллот Валентиннинг кyксига ханжар уриб, о?ир гуно?га ботади. ?ай?от, Мефистофель Тангридан одамзодни ботинидаги ижобий куч – яхшиликни ма?в этиб, ёмон ва ?ин?ир йyлларга бошлаш учун тортиб олмаганмиди? Шу маънода Фауст мутло? идеал эмас, худди шунингдек, «?аргиз ёмонлик тилаб, яхшилик ?илгувчи» Мефистофель ?ам мутло? салбий образ эмас; у «Фауст» таг?атламлари аро ранглар талошида кyрина бошлайди. Мо?иятан, инсон ботинида yзаро курашадиган ижобий ва салбий икки куч – яхшилик ва ёмонлик бири иккинчисисиз яшай олмайдиган yзаро бо?ли?ликдаги э?тиёжманд кучлардир. Зеро, инсон ?алби учун курашда эзгулик ва ёвузлик, адолат ва ?або?ат зyр ма?орат билан тасвирланган улу?вор «Фауст”да Инсон деб аталмиш ярати?нинг на?адар мураккаб хил?ат эканлиги чигал, мураккаб та?дирлар, зиддиятлар, борли? оламга муносабатларда я??ол англашилиб туради…

Хулоса yрнида айтганда, Эркин Во?идов «Фауст”дек дунё адабиётининг ноёб дурдонасини кучли иштиё? ва ма?орат билан yзбек тилига yгириб, улкан маънавий жасорат кyрсатди. Наздимда, Гёте, Эркин Во?идов ?амда «Фауст» фожиаси таржимаси орасида ило?ий та?дир ришталари бордек. Эркин Во?идов туфайли китобсевар хал?имиз Гётенинг тафаккур меваларидан ба?раманд бyлмо?да.



    2017 йил, январь.
    Тyлдирилди: 2019 йил, октябрь.




ЁЛ?ИЗЛИК АНАТОМИЯСИ


Я??ол англаб турибман, му?тарам эссесевар китобхон, хаёлингизда сав?и-табиий билан ато?ли америкалик ёзувчи Томас Вульф гавдаланди ва ичингизда и?рор бyлиб турганингиздек, онг-шуурингиз ?атламларида ё?имли ?ам дилгир таассурот ?имирлаб ?yйди; орадан кечган талай ола?овур – балки сиз учун ?узур-?аловат ?учо?ида кечган, мо?иятан хушбахт, осуда дамларни бахшида этган – йиллар мобайнида ?албингиз теранликларига о?иста сингиб кетган yша таниш ?ис-кечинмалар яна беихтиёр дилингизни ?амрай бошлади. Модомики, мен жамики кулфат-изтиробимизнинг ягона манбаи бyлган ёл?излик ?исси ру?иятида yта ?а?шат?ич кечаётган, ?алби ?амиша о?ир шуб?а-гумонлар, ру?ий тушкунлик ва саросима исканжасида yртанаётган, ниго?и ва а?лидан яширин халос бyлиш йyлини тополмай овораи сарсон бyлаётган, азал ?исмати тан?оликка ма?кум этилган та?дир жафокаши сифатида инсоннинг асосий азоб-у?убати – ёл?излик ?исси ?а?ида ёзишга маш?ур америкалик адиб каби yзимни ?а?ли инсон деб эътироф этаяпман ва бу кyнгилдалда маш?улотим зин?ор алла?андай yткинчи, яна маънодан ма?рум, асоссиз даъво сифатида тал?ин этилмаслиги лозим, негаки камина Худога астойдил ишонган ?олда тан?олик ла?залари да?шатини ?ар кун, ?ар ва?т ?исматдошим Вульфга ?араганда ?ам икки ?исса о?ирро? кечираяпман, икки ?исса теранро? ?ис этаяпман. Модомики, менинг ?аётим ?ам бош?аларникига ?араганда аксар тан?олик ва саргардонлик ичида yтяпти, нега шундай бyлаяпти – сабабини тушунтириш жудаям ма?ол, лекин ?а?и?атда шундай бyляпти – тамом-вассалом..

?ар ?олда, мен ёл?изликнинг асл ?иёфасини тан?оликни борли?нинг асосий, му?аррар во?елиги деб тавсиф этган Томас Вульф каби имкон ?адар тини?ро? тасвирлашга а?д ?илдим, – дарво?е, бу тарз фикр-муло?азаларимни асло кибр-?аво ва манманликка йyймассиз деб умид (балки илтимос) ?иламан – ?олбуки, Вульф поёнсиз надомат ?иссиётлари билан и?рор бyлганидек, англашилмас шаф?атсиз куч измида буткул ихтиёримдан таш?арида – таркидунёчиликда кечаётган табиатан некбин ру?иятимга номар?уб ?аётимнинг да?и?алари, кунлари ва ойлари инти?осиз туюлаётган зо?идоналик кунлари у?убатларини, шикаста дилимни изтиробга солаётган ночор аянч ва ялан?оч мажру?лик ситамларини узо? йиллар давомида муттасил бошдан кечираяпман. Ростига кyчганда, ?ар ?андай инсон ру?иятини абгор ?илувчи ва тубсиз тушкунлик ?аърига уло?тириб юборувчи бу тарз зо?идона ?аёт тарзи кейинги пайтларда шундай ?олдан тойдирдики, тан?оликдаги ру?ий ?олатларимни yзгаларнинг тасаввур ?илиши амрима?ол. Шунда баного? Вульф азбаройи тан?оликда ?ис этганидай, ?аёт йy?лик аро йy?лик томон ?аракатланиш эканини янада равшан идрок этаман; «йy?отилган бе?исоб кунлар ва унутилган юзлаб че?ралар ёдини яна ?айта уй?отадиган хотиранинг хавфли yсмаси» вужудимни кемира бошлайди; ва?т эса ботинимдан дарё янгли? бир маромда о?иб yтаверади ва мо?иятан о?иб yтаётган ана шу ва?т о?имлари назаримда шиддат билан биёбондек ?увиллаб ?олган ма?зун?ол ?албимдаги муборак орзу-умидларга ?yшиб тийнатимдаги жамики эзгу фазилатларни, яшаб yтилган йилларда англанган ?а?и?ат, маънавиятим таянчи бyлган муста?кам эъти?од ?амда yзимга бyлган ?атъий ишончнинг мудофаа ?yр?онларини ?ам яксон этиб о?изиб кетаётгандек, баного? вужудимни изтироб чирмову?лари чирмай бошлайди. Бинобарин, тyрт тарафимдан ?азин ру?иятимни ?уршаб олган ?аттол ёл?изликнинг сову? ва гунг девори елкаларимни харсангтошдай эзиб ётади ва ана шу со?ов девор ичида банди этилганча исёнкор кечинмалар о?ушида нажот туйнугини ?идира бошлайман; умид ва ишонч борли?имни буткул тарк этиши мени гyё айни ла?залардаё? Яратган неъматларию ру?ий осудаликдан мосуво ?иссиз бир ман?уртга айлантириб ?yядигандек ру?им ларзага тушади. Биро? мен энг эзгу ва инжа орзуларим барбод этилган дамларда ?ам умидли дунёда умидланаман, негаки «Одам боласининг энг эзгу ва инжа орзуси барбод этилган дамда ?ам Олло? унга футувват кyрсатиб, яна бир беба?о муждасини – Умид отли неъматини ато этди. ?ар бир бар?арор ?а?и?атдан юз yгирилган та?дирда ?ам халоскор Умид бар?аётлигини асло рад этиб бyлмайди. У шунчалар саркаш ва ?удратлики, хаста?ол ?албнинг энг-энг о?ри?ли ну?таларида ?ам yзига макон топиб, нафас олиб яшайверади. Умид инсонни ?алокатлардан асраб ?олади!» (Б. Рассель, «Озод инсон ибодати»).

Мен ру?иятимни ?алокатлардан асраб ?олувчи Умид ?анотларига суянганча вара?ланаётган ?исмат китобимнинг навбатдаги са?ифаларидан – Яратганга бе?ад шукрона y?иб – аён дарж этилмиш ?утлу? кунлар шуку?ини инти? кутаман ва умид инсонни ?еч ?ачон тарк этмаслигини ?ар ?ачонгидан теран идрок этаман, негаки уч?ур заковат со?иби Б. Рассель э?тирос билан таъкидлаганидек, инсон ?албида Умид ва Озодлик ?уввати ?амиша бар? уриб туради. Биро? фара?ли да?и?аларда табиатимни равшан ?илган халоскор умидбахш туй?улар вужудимни тарк этиб, туй?ус тушкунлик ?иссиётлари яна устимга кyчкидек ёпирилиб келади ва шум ?исмат мени ёл?излик ба?рига мангу бадар?а ?илгандек, яна тан?оликнинг бе?аловат салтанатида ру?сиз-шуурсиз, далли-девона кеза бошлайман. Эртанги кун умиди ва ишонч-эъти?одим чилпарчин бyлиб, хаёлимда кyз ил?амас уф?лар томон олислаб кетаётган тантанавор келажак манзараларига умидсиз ва забун термулиб ?оламан; силлайи мадорим ?уриб, самовий кайфиятим бир ла?зада тумандек тар?аб кетади. Шикаста ру?иятим тушкунлик ва умидсизлик ?аърига тобора чу?урро? сингиб кетган бундай у?убатли дамларда ёдимда нечанчи бор Марио Варгас Льосанинг «Ёш романнависга мактуб» эссеси гавдаланади ва ?иёслашда мо?ият бош?а-бош?а бyлса-да, чангалида эзиб ётган муд?иш тан?олик ?исси безовта-бетаскин ру?иятимда yзини-yзи еб битираётган катоблепасдай бени?оя эзгин таассурот уй?отади.

«Муста?кам ишончнинг тантанавор да?и?аларида шуни эътироф этишим керакки, мен Ёл?изликни дунёдаги ?ар ?андай одамдан кyра яхши биламан ва теран ?ис этаман. Уни менинг ту?ишган жигарим деб атамо??а ?а??им бор, ахир, ?а?и?атда шундай-ку!!!»








Худоё, ботинимдаги ?ай?у-изтироб манзараларини Томас Вульф алла?ачон ?о?озга тушириб улгурибди, эссени гyё менинг тилимдан битибди ёки ?ар ?олда мазкур эссе ?а?рамони – ?исмат тан?олик салтанатига мангу сургун этган yзимдек худди!

Шундай. Ёл?излик менинг ?ам ту?ишган жигарим. Вульф и?рор бyлганидек, ва?тнинг улкан о?имлари аро о?иб yтаётганимни сезиб турарканман, ру?иятимни чилпора этаётган тан?олик дамларида шиддатига дош бериб бyлмайдиган муб?ам хавотир тош?ини устимга кyчкидек ёпирилиб келаверади ва мен машъум ёл?излик ?иссиётларига тамоман асир бyлмаслик учун ижодга, мутолаа се?рига шyн?ийман…

Барибир, мен yзимни ?амиша тан?о ?ис этаман ва бу азобли ?иссиёт чангалидан ?аргиз ?утулолмайман. Ўзим тан?о, ру?иятим – тан?о. Гyё бу дунёда борли??а yгай, ёл?изликка мангу ма?кум этилган ночор-нотавон кимсадек, эзгулик ва ёвузлик, маърифат ва жа?олат абадий курашадиган ал?ов-дал?ов дунёда мудом ноаён сирли кучларга бyйсуниб яшайман. Агар шу yринда Сартр ва Камю асарларига чу?урро? мурожаат ?илсак, ?аётнинг маънисизлиги, инсоннинг борли?да мавжуд эканлиги кулфатдан бош?а нарса эмас ва борли??а тамоман yгай, тан?оликка ма?кум этилган инсон умри мо?иятан бемаъни саробдан иборатдир…

Су?батдош Марио Варгас Льосанинг ёл?излик мавзуси ?а?ида берган саволига Маркес шундай жавоб беради: «Мен шу чо??ача yзини тан?о ?ис ?илмаган ?еч кимни билмайман. Шунинг учун ёл?излик тушунчаси мени ?изи?тиради… Одамзод тан?о яшамаслик учун нималар ?илмасин ва ?анчалик хо?ламасин, барибир ёл?из. Чунки у шундай ту?илган, шундай яшайди ва шундай yлади… Менимча, у одамзоднинг бир бyлаги. Тy?риро?и, ру?ияти. Ру?ияти ?амиша ёл?из».

Демак, ёл?излик – менинг бир бyлагим. Бу дунёда тан?о яшамаслик учун нимаики чора-тадбир ?yлласам-да, ру?иятим барибир ёл?из. Мо?иятан, та?дир мени унутиб ?yйган, ?увват вужудимни тарк этган, бор имконлар елга совурилган. Кунларим ма?зун, тунларим – бе?аловат. Лекин шундай тушкунлик кунларининг бирида вужудимда ?аётга бе?ад ишонч, бепоён му?аббат ва муста?кам эъти?од пайдо бyлади ва ?айно? томирларимда жyш?инлик ?иссиётлари мавж ура бошлайди. Бинобарин, «Бу ?ислар енгиб бyлмас ?ислар билан ?уйилиб келади, дераза ойнасидан ёприлиб кириб, дунёсини сyнмас нур билан ёритади. Хотиржамлик, уй?унлик ?ислари уй?ониб, кyнгли яна ?олибона ташналик билан ижод сари талпинади» (Т. Вульф).

Энди мен – Вульф на?л ?илганидек – yз ?а?и?атим ?а?ида баралла сyзлайман; майли, бутун дунё тилимни ?улфбанд этиб, «Ёл?он сyзлаяпсан!» – деб ?ай?ирса, ?ай?ираверсин, лек барибир yз ?а?и?атимни тантанавор ишонч туй?улари билан бор овозда сyзлайвераман. Кyнглим яна ташналик билан ижодга, мутолаага шyн?ийман. Китоб жавонимдан ру?иятимга я?ин китобларни аста ?yлга оламан-да, Пауло Коэльо сингари бундай ла?заларда ёл?из эмаслигимни ило?ий лаззатли ?иссиётлар о?ушида я??ол ?ис этаман. Ва?оланки, ажойиб француз адибаси Франсуаза Саган самимий эътироф этганидек, «Мен китоб билан тирикман десам, кулманг. ?ар бир янги китоб инсон умрига кириб келган ало?ида янгиликдир. Биз мутолаа ор?али дунёнинг майда ташвишларидан фори? бyламиз, yткинчи ?ам-анду?лардан покланамиз» (Ф. Саган, «Китоб билан ?олиб бyламиз». «Китоб дунёси», №3, 2019).

Ру?иятимга сирли ?аловат ба?ишлаган осуда тун ?учо?ида ру?иятимга я?ин китобларни зав?-шав? билан мутолаа ?иламан ва сyз билан таърифлаб бyлмас ило?ий да?и?аларда ру?иятимдаги ёл?излик девори ?улаб тушади. Мутолаа жараёнида ру?иятим улу?вор «Одиссея», «Шо?нома», «Фауст» асарлари бетакрор со?ир оламига сингиб кетади ва хаёлан замон ва макон ?оби?ларини ёриб, ?омер, Фирдавсий ?амда Гёте асарлари ?а?рамонлари билан бирга яшайман; ?увончларига шерик, дардларига ?амдард бyламан. Китоблар – садо?атли ?амро?ларим, беба?о бойликларим; мутолаа жараёнида ?албим, мавжудиятим бе?иёс лаззат о?ушида ажиб ?аловат ?ис этади…

Франсуаза Саган ?икматлари ?уло?им остида янграр экан, тафаккурим ларзага тушади:

«Дунёда маънавият ва маърифат учун аёвсиз жанглар кечаётир. Аслида, Учинчи жа?он уруши ?ам шу. Биз ушбу жа?он урушида фа?ат китоблар билангина ?олиб бyламиз».

?а?и?атан, инсон онги ва ?албини эгаллаш учун бунёдкор ва вайронкор мафкуралар кураши муросасиз авж олаётган бугунги глобаллашув деб аталмиш та?ликали замонда китоблар билан инсоният Учинчи жа?он урушида ?олиб чи?са, ру?ияти тан?оликка ма?кум этилган инсон ?албида кечаётган Умид ва Тушкунлик жангида муд?иш ёл?излик ?иссиётлари устидан му?аррар тарзда ?олиб чи?ади ва Яратган истаганидек, нурли манзиллар сари дадил интилаверади…



    2021 йил, июль.




МАЪНАВИЙ ОЛАМ МУСАВВИРИ





(А.С.Пушкин ижодига айрим чизгилар)


«?yл билан тиклаб бyлмас ?айкал ?yйдим yзимга»

    (А.С.Пушкин)

Улу? рус шоири Александр Сергеевич Пушкин (1799—1837) ижоди жа?он шеъриятининг энг юксак чy??иларидан биридир. Унинг номи жа?он шеъриятини, башарият тафаккурини янги тара??иёт бос?ичига кyтарган ?омер, Фирдавсий, Румий, Данте, Навоий, Байрон ва Гёте каби гениал шоирлар билан бир ?аторда тилга олинади. Гарчи у ?ис?а умр кyрган бyлса-да, тафаккур ?удратидан йy?рилган «Евгений Онегин» шеърий романи, «Борис Годунов» трагедияси, инсон ?албини ларзага солувчи шеърлари жа?он адабиёти хазинасига ноёб гав?ар бyлиб ?yшилди. Хусусан, дунё китобхонлари ?албини тyл?инлантириб келаётган «Евгений Онегин» шеърий романи рус адабиёти ва маданий ?аётида улкан во?еа бyлди. Бинобарин, улу? рус муна??иди В.Г.Белинский бу шо? асарга «Рус ?аётининг ?омуси» деб юксак ба?о берди. Яна, «Руслан ва Людмила» достонининг ?yлёзмасини y?иб чи??ан маш?ур шоир Жуковский: «?олиб шогирдга ма?луб устоздан», – деган ёзув билан ёш Пушкинга yз портретини сов?а ?илади. 1815 йилда, императорлик лицейида имти?он пайти талаба Пушкин y?иб берган шеър маш?ур шоир Державинга кучли таъсир ?илган. Бу пайтга келиб ёш Александрнинг улкан истеъдод со?иби эканлиги я??ол аён бyлганди. Унинг шеърларини ди??ат билан тинглаган кекса шоир Державин ёш Пушкиннинг келажакда буюк шоир бyлишини башорат ?илади.

Умрбо?ий асарларида инсон эрки, озодлик ва тенглик ?ояларини ма?рур куйлаган, хал?лар биродарлигини улу?лаган А.С.Пушкин шеърий да?оси ?удрати билан умумбашар шоирига айланди. Унинг олийжаноб, умуминсоний гyзал ?оялар, эзгу ?ислар порлаб турган ганжина асарлари дунё хал?лари тилларига таржима ?илиниб, мудом севиб y?илмо?да. Рус хал?ининг миллий ?урури бyлиб ?олган да?о шоир ?а?ли равишда «Рус поэзиясининг ?уёши» деб юксак шараф этилган. Жумладан, катта муваффа?ият ?озонган «Кавказ асири» достони ва «Сув париси» пьесасини yзбек тилига мо?ирона таржима ?илган хассос шоир ?амид Олимжон Пушкин шеърий да?осини «Рус шеъриятининг ба?ори» дея юксак эътироф этади.

Буюк лирик шоир А.С.Пушкин ?атор насрий ва драматик асарлар ?ам яратиб, башар авлодларига улкан ?амда беба?о адабий мерос ?олдирди. Унинг рус ва жа?он адабиёти хазинасидан муносиб yрин олган «Капитан ?изи», «Дубровский», «Буюк Пётрнинг ?абаши», «Мар?ум Иван Петрович Белкин ?иссалари» каби насрий асарларини, улкан ижтимоий-фалсафий муаммолар юксак бадиий ифодасини топган «Моцарт ва Сальери», «Тош ме?мон», «Хасис Рицарь», «Ўлат чо?идаги базм» номли мyъжаз трагедияларини дунё китобхонлари ?амон зав?-шав? билан мутолаа ?илмо?да. Шунингдек, озодлик туй?улари, э?тирослар кураши тасвирланган «Кавказ асири», «Бо?часарой фонтани», «Мис отли?», «Руслан ва Людмила» каби достонлари ?ам умуминсоний беба?о маънавий мерос ?исобланади.

Пушкин – ?урури баланд, жyш?ин ?алб со?иби; ?ур фикрли эрксевар шоир.

Буюк рус ёзувчиси Н.В.Гоголь Пушкин да?осини шарафлаб, шундай таъриф беради: «Пушкин фав?улодда ?одисадир ва э?тимол, рус ру?иятининг ягона ?одисаси».

?а?и?атан, буюк Пушкин yз асарларида рус ?аётини, рус характерини мо?ирона тасвирлаб берган.

XX аср бошларидан буюк рус шоирининг ларзакор шеърий асарларини ?амид Олимжон, Чyлпон, Ойбек, Усмон Носир, Миртемир каби хассос шоирлар yзбек тилига юксак савияда yгира бошлашди. Ас?ад Мухтор, Рамз Бобожон, Зулфия таржималари ?ам та?синга лойи?. Пушкиннинг ?айратбахш шеърий асарлари ?озирга ?адар кyплаб и?тидорли ижодкорлар томонидан тилимизга юксак ма?орат билан таржима ?илинмо?да. Хусусан, истеъдодли шоир Мирза Кенжабек «Евгений Онегин» шеърий романини тилимизга яна бир бор таржима ?илди. Шунингдек, кейинги йилларда истеъдодли шоир ?умоюн Пушкин шеърий асарларини yзбек тилида янгидан жаранглатмо?да. Айтиш жоизки, буюк инглиз шоири П.Б.Шеллининг «?арб шамоли» китоби ?ам 2013 йили за?маткаш таржимон ?умоюн yгирмасида yзбек тилида чоп этилди. Мо?ир мутаржим буюк ирланд адиби ва шоири Жеймс Жойснинг «Камер муси?аси», «Донаси бир пенни» шеърий тyпламларини аслиятдан yзбек тилига yгирди. Ушбу таржималар «Жа?он адабиёти» журнали са?ифаларида чоп этилди. ?умоюн Жон Мильтон, Томас Элиот, Редъярд Киплинг, Константин Бальмонт ва Расул ?амзатов каби жа?он адабиёти ёр?ин намояндалари ижодидан айрим асарларни yзбек тилига мо?ирона таржима ?илди.

Пушкин шеърий асарлари таржимаси хусусида сyз кетганда, аввало, Чyлпон, Ойбек, Усмон Носир ва Миртемир хизматларини ало?ида таъкидламо? керак. Академик шоир Ойбек XIX аср бошидаги рус ?аёти, давр ?а?рамонлари, ижтимоий-сиёсий, ахло?ий-маънавий муаммолар, рус миллий характерининг yзига хос хусусиятлари чу?ур ёритиб берилган, замонавий ру? касб этган «Евгений Онегин» шеърий романини тилимизга юксак ма?орат билан таржима ?илди. ?амид Олимжон «Кавказ асири», Усмон Носир эса «Бо?часарой фонтани» достонларини зyр ил?ом кучи билан ?иёмига етказиб таржима ?илишди. Чиндан ?ам, мазкур таржималарни y?иб, ?айрат туй?уларига асир бyламиз. Ўзбекистон хал? шоири Абдулла Орипов лутф ?илганидек, «Бу сатрлар она тилимизда шу ?адар табиий жаранглайдики, худди Пушкин yзбек тилида ёзгандек туюлади».

Бу эътироф бежиз эмас, албатта. Мисол учун, Усмон Носир тилимизга фав?улодда ма?орат билан таржима ?илган, шу?ратпараст, золим поляк хони Гарой, иш?и бебахт гуржи ?изи Зарема ва савдойи рашк ?урбони, ёш асира князь ?изи Мариянинг фожиали ?исматидан ?икоя ?илувчи «Бо?часарой фонтани» достонидан олинган ушбу сатрларга эътибор ?аратамиз:

«Тун ?орайди, босди ?орон?у
Тавриданинг гул бо?ларини;
Бор оламни маст ?илди уй?у,
Гуллар эгди япро?ларини,
Узо?лардан булбул зорини
Эшитаман: ой дийдорини —
Кyрсатадир юлдуз кетидан;
Кyм-кyк, тоза осмон бетидан
Нур тyкадир гулзор бо?ларга,
Водийларга, yрмон, то?ларга».

    (А.С.Пушкин. Танланган асарлар. Тошкент, ?афур ?улом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти – 1999. 173 бет.)
Чиндан ?ам, таржимадаги ?иёси йy? нафосатни яна ?андай изо?лаш мумкин! Худди Пушкин yзбек тилида ёзгандек, Усмон Носир заковатига минг тасанно y?ийсиз!

Аргентиналик буюк адиб Хорхе Луис Борхес шеър таржимаси хусусида шундай фикр билдиради: «Умуман олганда, шеър таржимаси се?рли жараён ва Яратган кyнглига таржима жунунини солган бyлса, ?ар ?андай таржимон ?ар ?андай шеърни yз она тилида мукаммал ифодалай олади».

?а?и?атан, «Яратган кyнглига таржима жунунини солган» Усмон Носир «Бо?часарой фонтани”ни она тилимизда мукаммал ифодалай олди.



* * *

Ало?ида ?айд этиш керакки, ёш Александр ?албида нафис адабиётга буюк му?аббатнинг пайдо бyлишида мураббия энагаси, хал?нинг урф-одатлари, ру?ияти, ?yши?лари ва эртакларини жуда яхши биладиган Арина Родионовна кучли таъсир кyрсатган. Умуман, Пушкин маънавиятининг шаклланишида бу о?ила аёл му?им yрин тутади. Фольклор мотивлари билан су?орилган «Поп ва унинг хизматкори Балда ?а?ида эртак», «Шо? Салтан ?а?ида эртак», «Бали?чи ва бали? ?а?ида эртак», «Олтин хyрозча ?а?ида эртак» сингари шеърий асарлари дунё болалари маънавий-ру?ий дунёсини, бе?убор хаёлотини бойитиб келмо?да.

Ру?иятини ?азин, мунгли кайфият чул?аган кезларда шоир суюкли энагаси Арина Родионовнани хотирлаб, yтмиш хотираларидан бесаранжом туй?уларига мал?ам излайди. «?иш о?шоми», «Энагамга», «Яна келдим» каби шеърларида шоир ?албини yртаётган беадад со?инч туй?улари, дардчил ва лаззатли ?ис-кечинмалар ёр?ин ифодасини топган.

«О?ир кунлардаги ягона ?амдам,
Эй менинг суюкли, кекса энагам!
Хилват ?ара?айзор гyшасидасан,
Кyпдан мени ёл?из кутасан».

    («Энагамга». 90 са?ифа. Миртемир таржимаси)
Ёпирилиб келаётган ?амгин хотиралар ?уюни ичра шоир кyз олдида хилват ?ара?айзор гyшасидаги кy?на, ?ариб уй гавдаланади.

Табиат манзаралари шоир кайфияти, ру?ий ?олати билан уй?унликда тасвирланади: осмонни зулмат тутган, ?амма ё?да ?ор, бyрон увиллайди. Шу рутубатли зулмат ?yйнида энагаси ойнак олдида жимжит, маъюс термулиб турибди. Фикрдаги риторик сyро? ёрдамида y?увчи эътибори муайян ?одисалар мо?ияти сари йyналтирилади:

«Чарчатдими бyрон увлаши,
Зерикдингми, бувим, ё эса?
Ё, мудратган дугинг товуши,
?оридингми ёки бyлмаса?»

    («?иш о?шоми». 84 бет. Миртемир таржимаси)
Пушкин шеърияти маъно чу?урлиги, фалсафий теранлиги, ?албида ту?илган ?ис-туй?уларнинг жонли образини яратиш билан китобхон ?алби, онгини бойитиб, та?айюл кенгликларида янги оламлар яратади. Асарларининг хал?чиллик касб этган му?им хусусияти шундаки, шоирнинг эзгу ма?садлари, юксак ?оялари бадиий мукаммал шакл воситасида юзага чи?ади; ?аётни даврнинг ил?ор идеаллари ну?таи назаридан ?а??оний акс эттиради. Асарларида хал? ру?и ва ?аёти акс этади; тасвирланаётган ?одисаларга рус хал?и кyзи билан ?арайди; хал? оммаси учун му?им ва эътиборли во?еа-?одисалар ва характерларни ма?орат билан тасвирлаб беради. Шу боис, Пушкин асарлари умуминсоний а?амият касб этади.



* * *

Пушкин лирикасида 1817—1819 йиллар орасида ёзилган «Эркинлик» одаси ?ам катта ?ийматга эга.

Маълумки, лирик турнинг мазкур жанрида битилган шеър ва ?yши?ларда улу?вор давр во?еалари, кишиларнинг ?а?рамонликлари, кyтаринки кайфиятлари мад? этилади.

Рус ?албини ларзага солган «Эркинлик» одасида Пушкин ма?рур эрк куйчиси сифатида одамзод ?албидаги некбин туй?уларни, тенглик, адолат ва ?а?и?ат ?ояларини жyш?ин кайфият билан тараннум этади. «Эркни улу?лайин бутун жа?онга, Тахту тож ?усурин топтайин бир-бир», – дея мардона ?ай?ирган шоир золим подшо?ларни ?ар ва?т адолатли бyлишга, ?аётнинг мангу ?онунларига амал ?илишга даъват этади:

«?ай томонга назар ташламай, эво?,
Темир кишанлару зулм ?амчилари;
?онунлар хатарли, ?онунлар расво,
Эрксизликнинг ночор ёш томчилари;
?ар ёнда ?а?сизлик, зyрлик ?укмрон,
Уюган хурофот – ?ую? мав?умот,
?улликнинг да?оси ?yр?инч yлтирган
Шонларни бy?ади шум ?ирси, ?ай?от!»

    («Эркинлик». 8—9 са?ифа. Миртемир таржимаси)
Баралла ?ай?ирган шоир тимсолида ?а?и?ат ва адолат ?оялари олам узра бонг урди, тожу тахт золимлари вужудини зир-зир титратди.








Дар?а?и?ат, «Эркинлик» давр садоси, адолат ?ай?ири?и эди. Шеърнинг ?удратли таъсир кучи бутун Русияни ларзага солди; 1820 йилда эса шоир жанубга сургун ?илинди. Эрк ва ?а?и?ат ?ояларини мардона куйлаган Пушкиннинг нотинч ?алб садолари ?асида хотимасида янада баланд жаранглайди:

«Шо?лар, бошлаб yзингизбош эгингиз
Муста?кам ?онуннинг остонасига,
Хал?нинг эрки, тинчи шудир, билингиз,
Шудир тахтнинг ?yри?чиси мангуга!»

Бyлажак шоир yзи та?сил олган Царское село императорлик лицейида Иван Пушчин, Антон Делвиг, Вилгельм Кюхельбекер каби ил?ор фикрли, чин дyстлар орттирган эди. У айрим шеърларида ижод му?ити ва ?ур фикрлар билан танишган талабалик даври, лицейдош ?адрдон дyстларини хотирлаб, ?албида пайдо бyлган нозик ?ис-туй?улар, мураккаб кечинмаларни ?аламга олади. Булар орасида «Царское село хотиралари» шеъри ифодаланган кечинмаларнинг теранлиги, ижтимоий-фалсафий мо?ияти, маънавий-эстетик юки билан ало?ида ажралиб туради. Бунда тасвирланган латиф табиат манзаралари, ижтимоий-сиёсий ?аёт во?еликларига фаол муносабат, орзу-умидлари, интилишлари, эрк ?амда ватанпарварлик туй?улари ажиб о?ангда уй?унлашиб, китобхон онгини, ?албини битмас-туганмас фикр-туй?улар билан бойитади. Табиат манзаралари шоир ?ис-туй?улари, кечинмалари, yй-фикрлари билан бо?ли? равишда чизилади:

«?уссали тун пардасин осмиш
Мудро? осмон раво?ларида.
Водийларни сукунат ба?рига босмиш,
Ўрмон оппо? туман ?учо?ларида.
Сал шилдирар эманзор соясига шошган сой,
Сал пичирлар уй?учан шаббода барг-yтларда,
Юзиб юрар каттакон о??уш янгли? ой —
Кумуш ранг булутларда».

    («Царское село хотиралари». 13 бет. Миртемир таржимаси)
Пушкин, аввало, буюк лирик шоир эди. Таъкидлаб yтганимиздек, мафтункор рус табиатидан ?албида ту?илган порло? ?ис-туй?уларнинг жонли образини яратади. Чунончи, табиат ?одисалари асосий тасвир манбаи бyлиб хизмат ?илган «Кавказ», «?иш эртаси», «Куз», «Булут», «Учишган булутлардан» каби лирик шеърларида шоир ру?ий дунёсида кyтаринки ?ис-туй?улар, yткир фалсафий мушо?адалар юзага келади ва y?увчи ?албига, онг-шуурига кучли таъсир кyрсатади; таъсир доирасида y?увчи шоирнинг ?ароратли ?ис-туй?уларини ва yй-мушо?адаларини шуурида ?айтадан идрок этади; маънавий дунёсида аввал англашилмаган янги ?ис-туй?улар, yй-фикрлар, кечинмалар жилва ?илади:

«?уёш нурларидан товланиб минг бор,
Сер?ашам гиламдай ётар оппо? ?ор,
Чексиз мовий осмон остида кyркам,
?орайиб кyринар шаффоф бир yрмон,
Ям-яшил арчалар унда бепоён,
Музларнинг тагида яр?ирар сув ?ам».

    («?иш эртаси». 97 са?ифа. Рамз Бобожон таржимаси.)
Табиийки, Пушкиннинг пейзаж лирикасида табиат манзаралари, ?аёт ?одисалари инсон манфаатлари, орзу-умидлари, интилишлари билан бо?ланиб, муайян ?оявий-композицион вазифани бажаради; ?а?рамонлар кайфиятини очишга ёрдам беради. Жумладан, «Куз» шеърида бироз yзгача ?олатга дуч келамиз.

Одатда, йилнинг бу фасли инсон ру?иятида, сезги-сезимларида дилгирлик, маъюслик кайфиятларини уй?отувчи ?азин палла сифатида англашилади. «?ар фаслнинг yз хислати бор» деганларидек, олтин куз ?ам кyп яхши жи?атлари билан ?албимизда ?аётга му?аббат туй?уларини юксалтиради. ?олбуки, дилгир эсаётган куз еллари, шовуллаб о?аётган сой, шуку?ли табиатнинг хазони зарга yраган yрмон таровати, бундаги соф ?аво, ел шов?инлари, тyл?ин-тyл?ин булутларга тyлган кyк юзи шоирни ошуфта этади, «Нимадир топар ундан yжар хаёллар»…

?албида ?амиша ёни? истаклар порлаб турган, кyнгли ?оят таъсирчан шоирнинг севган фурсати шудир!

«Гул каби очиламан ?ар куз янгидан,
Рус сову?и ё?ади менинг жонимга;
?ис этаман ?аётга севги та?ин ман,
Гал билан келар уй?у, ишта?а менга,
Юракда ?он о?ди енгил ва хурсанд,
Орзу тошар, ёшартар, ?увнатар мени,
?аётга тyлиб кетдим, yзим шуна?а».
(Кечиринг, лузуми йy? ёзган назмимни.)

    («Куз». 103—104 б. б. Миртемир таржимаси)
Равшан англашиладики, кайфият ва ?иссиётнинг яхлит образлари ёр?ин чизилган ушбу мисраларда лирик персонаж, яъни шоирнинг yйлари, некбин кайфияти намоён бyлади; хаёлни ширин тасаввурларга бошлаган тотли сукунат ?yйнида ил?ом жyшиб, зав?ли таассуротлардан ?албда шеър ту?илади, кyнгилда порло? умидлар жилваланади…

Пушкин – табиати исёнкор, маънавий-ру?ий олами бой ва мураккаб шоирдир.

?ис-туй?улар ва фикрларнинг ?иссий ифодаси лирик бyё?ларда ёр?ин акс эттирилган «Кавказ» шеъри пейзаж лирикасининг гyзал намуналаридан биридир. Юксакда, ?орли ?ояларнинг ё?асида турган шоир ниго?и Кавказ табиатининг бутун манзараларини ?амраб олади. Пушкин тенгсиз ?иссий ?удрат кучи билан гyзал табиат манзараларини ранг-баранг туй?улар воситасида ёр?ин тасвир этади; шеърдаги муси?ийлик y?увчи ру?иятига, ?иссиётига кучли таъсир кyрсатади, ?албида гyзаллик ва шодлик туй?уларини уй?отади:





Конец ознакомительного фрагмента. Получить полную версию книги.


Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию (https://www.litres.ru/pages/biblio_book/?art=66674846) на ЛитРес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.



Если текст книги отсутствует, перейдите по ссылке

Возможные причины отсутствия книги:
1. Книга снята с продаж по просьбе правообладателя
2. Книга ещё не поступила в продажу и пока недоступна для чтения

Навигация